Кеча Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон 66 ёшни қаршилганди.
Бундан кўзланган асосий мақсад Афғонистон билан чегарани қўриқлаш тизимини тубдан яхшилаш ҳисобланади. Сабаби мамлакатнинг жанубий қисми Афғонистон билан чегарадош ҳисобланади ва айнан мазкур ҳудудлар афғон наркабаронлари учун транспорт коридори сифатида хизмат қилади.
Тожикистонга етказиб берилган техника қурилмалари патрул хизмат, тез ёрдам, разведка, қўшинларни ташишга хизмат қилувчи транспорт воситлари, шунингдек, қурилиш учун хизмат қиладиган воситалардан иборат.
“Афғонистондаги беқарор вазият, унинг Тожикистон билан чегарадош шимолий вилоятларида “Толибон”нинг фаоллашуви, террорчиликнинг ёйилиши ва наркотик моддалар таҳдидига янгича ёндашувни талаб қилади”, деган Тожикистон Давлат хавфсизлик қўмитаси раиси Саймўмин Ятимов.
Унинг сўзларига қараганда, айнан АҚШ Давлат департаменти ва Адлия вазирлиги ёрдамида Афғонистон билан чегарада замонавий алоқа тизими яратилган, инфратузилма обектлари барпо этилган, Алоқа марказини таъмирлаш ишлари якунланган, Хатлон вилоятининг Шаартуз туманида чегара пости қурилиши бошланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 октябрь куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон 66 ёшга тўлган ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали табрик йўллаган эди.