...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вазирлар Маҳкамасининг пахта терими тўғрисидаги қарорига ўзгартириш киритилди


10:34, 06.10.2018 Жамият
 18 693

Қарор пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этишга қаратилганди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “2018 йил ҳосили пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартириш киритилди.
 
Вазирлар Маҳкамасининг “2018 йил ҳосили пахта хомашёсини йиғиб- териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 30 августдаги 703-сон қарорининг 1-банда тўртинчи хатбошиси янги таҳрирда қуйидагича баён этилди:
 
“Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларида, Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Нишон, Касби туманларида, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Музработ туманларида (пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолият юритаётган ҳудудлардан ташқари) теримчиларни пахта йиғим-теримига қўшимча равишда жалб этиш мақсадида қўлда терилган бир килограмм пахта хомашёси учун теримчига қўшимча 150 сўм устама ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари учун 150 сўм, жами 300 сўм миқдорида, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида (қарор иловасида назарда тутилган туманлардан ташқари) қўлда терилган бир килограмм пахта хомашёси учун теримчига қўшимча 100 сўм нақд пулда кунлик устама тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилиши, шунингдек, қўшимча тўланган тўловлар қишлоқ хўжалиги корхоналари билан якуний ҳисоб-китобларда ҳисобга олинмаслиги;”.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори Пахта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар