...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 2015-2016 йилларга нисбатан 2018 йилда пахта толаси экспорти кескин камайган


11:26, 24.01.2019 Жамият
 2 668

2016 йилда 637 млн долларлик 416 минг тонна пахта толаси экспорт қилинганди.

Ўзбекистонда 2015 ва 2016 йилларга нисбатан 2018 йилга пахта толаси экспорти кескин камайган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси томонидан 2018 йил якунлари бўйича тарқатилган ахборотда айтилмоқда.
 
2018 йил якунлари бўйича пахта толасининг умумий экспорт ҳажмидаги улуши (1,6%) ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада камайган.
 
Ўзбекистон 2018 йилда 222,1 млн долларлик 115,6 минг тонна пахта толаси экспорт қилган. Бу 2017 йил билан солиштирганда 2 баравардан камроқ миқдорни ташкил қилмоқда.
 
Экспорт умумий ҳажмидаги пахта толаси улушига нисбатан тенденция таҳлили шуни кўрсатдики, 2015 йилда пахта толаси экспорти улуши унинг умумий ҳажмидан 5,9%ни ташкил этган. Шу билан бирга, 503,8 минг тонна хомашё экспортга чиқарилган.
 
2016 йилда 637 млн долларлик 416 минг тонна пахта толаси экспорт қилинганди.
 
2017 йил якунлари бўйича экспорт умумий ҳажмида пахтанинг улуши 3,8%гача камайган. Ўшанда 477,1 млн долларлик 278,9 минг тонна хомашё экспорт қилинди.
 

Теглар:Пахта толаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар