...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳукумат қарори билан пахта толасини биржада сотиш тартиби ўзгарди


16:06, 15.11.2018 Жамият
 2 849

Гап маҳаллий тўқимачилик ва бошқа корхоналар харидорлар сифатида иштирок эта оладиган савдолар ҳақида бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта толасини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
 
Қарорда пахта толасини қайта ишлаш бўйича зарур ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган маҳаллий тўқимачилик ва бошқа корхоналар харидорлар сифатида иштирок эта оладиган савдолар ҳақида сўз бормоқда. Ушбу далил туман (шаҳар) ҳокимликларининг тавсияси билан тасдиқланган бўлиши керак, дейилади Norma’да.
 
Эслатиб ўтамиз, биржадаги пахтанинг барча навлари, класслари, типлари ва кодлари бошланғич нархи базавий сифатли (“Биринчи” нав, “Ўрта” классли, 4 тип) ўзимизда ишлаб чиқарилган пахта толасининг жаҳондаги нархларига боғлиқ. Сотувчилар биржадаги навбатдаги савдолардан олдинги кунда пахта толасининг мазкур тури бўйича “Cotton Outlook” бюллетенида эълон қилинадиган котировкалар (CFR – Узоқ Шарқ портлари етказиб бериш шартларида “А” индекси) билан ҳар куни танишиб чиқадилар. “Биринчи” нав, “Ўрта” классли, 4 типдаги тола аввалбошдан ички бозорда 10%лик чегирма билан савдога қўйилади. Қабул қилинган ҳужжатда белгиланишича, 2017 йилги ҳосил қолдиқлари учун бошқа чегирма – 15 фоиз қўлланилади.


 
Бошқа турдаги пахта толасининг бошланғич нархини ҳисоблаш учун эса, илгаригидек, Пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловада кўрсатилган коэффициентларни қўллаш лозим. Бунда пахта нархи базавий сифатли пахта толаси бўйича котировкалардан юқори бўлиши мумкин эмас.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Пахта толаси Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар