...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларида машҳур дўконлар тизими очилади


15:26, 15.11.2018 Жамият
 3 264

Вазирлар Маҳкамаси савдо-кўнгилочар комплекс ва бутиклар ташкил қилишни рағбатлантиради.

Аввалроқ, Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида 2025 йилгача туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур қарорга билан туризмни ривожлантириш учун 2019 йилда амалга оширилиши керак бўлган ишлар режаси ҳам тасдиқланиши белгиланган.
 
2019 йилда амалга оширилиши керак бўлган ишлар режасида “shopping” туризмини ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар кўрсатилган.


 
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига қадимий шаҳарлар ва вилоятларнинг маъмурий марказларида божсиз савдо қилувчи Duty Free дўконларини ташкил этиш учун тегишли ўзгартишларни киритиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори ишлаб чиқилади.
 
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасига савдо-кўнгилочар комплекс ва бутиклар ташкил қилишни рағбатлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш юклатилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туризм Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар