Намангандаги автосалонга рус компаниясининг собиқ раҳбари раис бўлди.
Мазкур текширув чоғида дилерлик корхонаси томонидан мижозлар билан ишлашда қўпол қоидабузарлик ва хатоларга йўл қўйилганлиги аниқланган.
Текширув натижасида ушбу корхонанинг бошқарув раиси ишдан олинган, унинг ўрнига мавжуд хатоларни бартараф этиш ва дилерлик марказини сифат ва хизмат кўрсатиш соҳасида юқори даражага кўтариши лозим бўлган янги раҳбар - Камолов Зоҳид Рустамович тайинланган. Аввал Зоҳид Камолов Россиянинг “Армада” холдинг компанияси бош директори лавозимида фаолият юритган.
Таъкидланишича,, текширувлар давомида аниқланган барча ҳужжатлар экспертиза учун Наманган вилояти ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.