...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Имомали Раҳмон Роғун ГЭС очилишида рақсга тушди


17:58, 19.11.2018 Олам
 7 454

Имомали Раҳмон Роғун ГЭСнинг очилишига бағишланган тадбирда иштирок этди.

Аввалроқ, Тожикистондаги Роғун ГЭСнинг очилиш маросимига Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.
 
Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Душанбе шаҳридаги “Наврўзгоҳ”да ГЭСнинг биринчи агрегати ишга туширилгани муносабати тадбир ташкиллаштирилди. Маросимда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва унинг ўғли – Душанбе шаҳар ҳокими Рустам Имомали ҳам иштирок этди.
 
Тадбир давомида тожик “Навоий Бадахшон” санъаткорлари томонидан куй-қўшиқлар куйланди. Шунда Имомали Раҳмон санъаткорларни олқишлаб рақсга тушди.


 
Маьлумот учун, лойиҳанинг биринчи агрегатини қурилиши 25 мингдан кўпроқ қурувчи ва бошқа техник ходимлар иштирок этди. Кележакда Роғун ГЭСининг 6 та гидроагрегати ишга туширилгач, у республикадаги Нурек ГЭСидан 1,5 марта кўпроқ электр энергия ишлаб чиқара бошлайди.
Бобурмирзо Умаров 

Теглар:Роғун ГЭС Имомали Раҳмон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!