Тожикистондаги ГЭСнинг очилиш маросимига Ўзбекистондан ҳам вакил боради.
Ўзбекистон Ҳукумати аъзоси Роғун ГЭС қурилиш майдонига Тожикистон Ҳукумати таклифига биноан боради. Бу ҳақд АП хабар бермоқда.
Тожикистон Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон ва Покистонга Роғун ГЭСнинг биринчи агрегатини ишга тушириш маросимида иштирок этиши учун таклиф юборган.
Маълумот учун, ишга тушириш маросимига чегарадош мамлакатлар вакиллари, хусусан, CASA-1000 лойиҳаси иштирокчилари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари таклиф қилинган.
Маълумот учун, 16 ноябрь куни ишга тушириладиган №6 агрегати қуввати даставвал 100 МВт.га тенг бўлади. Лойиҳага кўра унинг умумий қуввати 600 МВт. Роғун ГЭСнинг кейинги агрегатини 2019 йил апрель ойида ишга тушириш режалаштирилган.
Маълумот учун, Роғун ГЭС қурилиши 1976 йилда бошланган. Тўлиқ ишга тушганда ГЭСнинг умумий қуввати 3600 МВт.га тенг бўлади ва Марказий Осиёдаги энг йирик ГЭСга айланади