...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: “Австрияда яна бир Россия жосуси фош қилинди”


16:11, 12.11.2018 Олам
 3 118

Австрия контрразведкаси ходими давлат сирини тарқатишда гумон қилиняпти.

Аввалроқ, Австрияда собиқ армия полковниги Россия фойдасига айғоқчилик қилишда гумонланиб, ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Австрия ОАВ мамлакат махсус хизматлари яна бир Россия айғоқчисини қўлга олгани ҳақида хабар бермоқда. Гап мамлакат контрразведкаси вазифасини ҳам бажарувчи Конституцияни ҳимоя қилиш ва террорчиликка қарши кураш федерал идораси (BVT) ходими ҳақида боряпти.
 
BVT ходими жосусликда гумонланаётгани ҳақида иқтисодий ва коррупция прокуратурасига таяниб “Kronen Zeitung” газетаси хабар берди. Унга кўра, BVT ходимига нисбатан тергов иши бир йил давомида олиб борилган.
 
Австрия контрразведкаси ходими давлат сирини тарқатишда гумон қилиняпти. Австрия қонунчилигига кўра, айбдор бунинг учун 10 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
 
Аввалроқ BVT марказий аппарати ва гумонланувчининг икки уйида тинтув ўтказилган. Унинг исми ошкор қилинмаяпти. Шунингдек, жосус қандай ҳужжатларни расмий Москвага берган бўлиши мумкинлиги ҳам айтилмаган.
 
Прокуратура BVT ходимига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини тасдиқлаган. Аммо тергов тафсилотлари ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
 
Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрь куни 70 ёшли собиқ полковник Россия фойдасига айғоқчилик қилишда гумонланиб, ҳибсга олинганди. Маълумотларга кўра, Австрия Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида ишлаган ҳарбий 1988 йил Эронда Россия томонга оғдирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Австрия-Россия Жосус можароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!