...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд орқали 9,2 минг дона дори-дармон воситалари ноқунуний олиб кирилишига чек қўйилди


15:57, 13.01.2017 Жамият
 2 802

Аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари натижасида қиймати 600 млн сўмдан ортиқ бўлган салкам 9,2 минг дона дори-дармон воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Самарқанд вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда дори-дармон воситаларининг ноқонуний савдосига қарши олиб борилган тадбирлар натижасида 2016 йилда вилоятда 17 та қонунбузарлик ҳолатлари фош қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари натижасида қиймати 600 млн сўмдан ортиқ бўлган салкам 9,2 минг дона дори-дармон воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган. Мазкур ҳолатларнинг 4 таси бўйича жиноий ишлар қўзғатилган.
 
Самарқанд халқаро аэропортида “Москва-Самарқанд” рейси бўйича парвозини якунлаган Ш.Тўхтаевнинг (исми-шарифи ўзгартирилган) қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида ва божхоначиларнинг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 300 млн сўмлик 31 турдаги салкам 4 минг дона дори воситаларини божхона назоратидан яширинча олиб ўтишга урингани аниқланган.
 
Экспертларнинг хулосасига кўра, ушбу шахсдан олиб қўйилган дори воситаларининг 18 турдагиси давлат реестрида қайд этилмаган, 13 турдагиси эса мавжуд норматив талабларга жавоб бермайди. Шу боисдан ушбу маҳсулотлар ўрнатилган тартибда йўқ қилинган.
 

Теглар:Дори-дармон воситалари Давлат божхона қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар