...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қўчқоров Тошкент шаҳрининг суви ва канализацияси 25 йил муддатга француз компаниясига берилганини тасдиқлади


17:06, 24.10.2018 Жамият
 4 894

Тўпланган пулдан эса Тошкент шаҳридаги қувурлар ўзгартирилади.

Аввалроқ, “Veolia Environnement” компанияси сайтига асосланиб, Тошкент шаҳрининг суви ва канализацияси француз компанияси бошқарувига берилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Пойтахт сув таъминоти тизимини бошақариш ҳуқуқи 25 йил муддатга француз компаниясига берилганлигини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров “Qalampir.uz”га тасдиқлади. Ўзбекистонда инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун қабул қилиниб, кучга кирса, 2019 йилнинг апрель ойидан компания пойтахт сув таъминоти тизимини бошқаришга киришади.
 
Ширкат 25 йиллик ижара давомида Тошкент шаҳри коммунал соҳасида менежментни ривожлантириши кутилмоқда. Ва бунинг ортидан инвестицияга маблағ йиғади. Тўпланган пулдан эса Тошкент шаҳридаги қувурлар ўзгартирилади.


 
“Аҳвол шу тақлид давом этса, Тошкент шаҳрининг сув қувурларини ўзгартириш учун 100 йил, канализация қувурларини алмаштириш учун 200 йил керак бўлади. Биз техник инқироз олдида турибмиз”, дейди Жамшид Қўчқоров.
 
Маълумот учун, “Veolia Environnement” Париж шаҳрида жойлашган кўп тармоқли компания ҳисобланади. Veolia тўрт соҳага мослашган: сувни етказиб бериш ва тозалаш, иситиш ва транспорт хизматлари кўрсатиш. Компанияга 1853 йилда асос солинган. Йиллик пул айланмаси 2015 йилда 24 млрд 960 млн еврони ташкил қилган. Компаниянинг асосий қизиқишлари Европа, Осиё ва АҚШга қаратилган.

Теглар:Veolia Жамшид Қўчқоров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар