Жамшид Қўчқоров одамлар томонидан янги қарор лойиҳасига нисбатан билдирилаётган изоҳлардан хабардор эканини айтаркан, уларга қўшилишини очиқлади.
“Электр энергияси ва газнинг нархини нима учун оширишимиз керак, деган саволга мен қуйидагича жавоб бераман: бунинг сабаби таннархнинг сотилаётган нархдан қимматлиги. Газ ҳам, электр энергия ҳам аслида бизнес. Ҳозир бу замонавий бизнес эмасдир, лекин бизнесга айланиши керак. Чунки у бизнесга айланмаса, унга хусусий сектор келмайди. Қачонки у фойда беришни бошласа, шунда унга эътибор бўлади”.
Жамшид Қўчқоров одамлар томонидан янги қарор лойиҳасига нисбатан билдирилаётган изоҳлардан хабардор эканини айтаркан, уларга қўшилишини очиқлади.
“Нарх ошаверади, ошаверади, лекин ўғрилик масалалари нима бўляпти. Ёки бу тармоқларни ислоҳ қилиш керакми, йўқми? Булар Собиқ иттифоқдан қанда қолган бўлса, 27 йилдан буён шундай ётибди. На корпоратив менежмент бор, на шаффофлик деган эътирозларга кўп дуч келаман ва буларга 100 фоиз қўшиламан.
Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг пировард мақсади қайсидир муайян тармоқ ёки компанияни қўллаб-қувватлаш эмас, балки бозор иқтисодиёти тамойилларини ҳисобга олиб рақобатдош нархлар асосида аҳоли ва иқтисодиётни энергоресурслар билан таъминлашдан иборатдир”, дейди Қўчқоров