...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳоким, молиячи, депутат... Навбат шифокорга. Хоразмда порахўр кардиолог ушланди


20:31, 23.10.2018 Жамият
 7 211

Шифокор оддийгина маълумотнома учун пора олган.

Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан фуқаро Г.Х.нинг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Тадбир натижасида, Хонқа тумани марказий поликлиникаси кардиолог шифокори З.Қ. юрак хасталиги мавжудлиги тўғрисида маълумотнома расмийлаштириб бериш эвазига фуқаро Г.Х.дан 200 АҚШ доллари ва 200 минг сўм пулларни пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан З.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Респубикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


 
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, Сурхондарёнинг Бойсун туманида ҳоким ўринбосари ва туман молия бўлими раҳбари, Юнусобод ҳокими, Наманган вилоятининг Чуст тумани ҳокими ўринбосари, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳокими ўринбосари, шунингдек, Наманган вилояти кенгаши депутати, Тошкент вилояти Молия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Андижон шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси, Сурхондар вилояти Қумқўрғон туман ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушганди. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хоразм вилояти коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар