Бугунги кунда 7 та шундай ҳолат аниқланиб, қонун бузган фуқароларга нисбатан тегишли маъмурий таъсир чоралари кўрилган.
Ўтказилган рейдлар давомида автомашина давлат рақамларининг туси ва рангини оқ бўёқ билан ўзгартириш ва хиралаштириш, устига оқ ним ёки плёнка қоплама ёпиштириш, давлат стандартларига жавоб бермайдиган давлат рақамини тақиб юриш ҳолатлари аниқланмоқда.
Бугунги кунда 7 та шундай ҳолат аниқланиб, қонун бузган фуқароларга нисбатан тегишли маъмурий таъсир чоралари кўрилган. Бу ҳақда бугун, 13 апрель куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
Шу йилнинг 8 апрель куни Ербол Досимбетов Matiz русумли автомашинасининг орқа ва олди давлат рақамлари устига, 11 апрель куни Нуриддин Раезиев ўзининг Spark русумли автомобилининг орқа давлат рақами устига ўзбошимчалик билан плёнка қоплама ёпиштириб, давлат рақамининг кўринишини ўзгартирганлари аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилган.
Бу нафақат қоидабузарликдан қутулиб қолишга, балки ички ишлар ходимларини чалғитиб, бошқа шахсга нисбатан жарима солишга ва ўз навбатида фуқароларда норозилик кайфиятини уйғотишга сабаб бўлади.