...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соҳа мутахассислари 14 апрель учун қандай об-ҳаво ваъда қилишяпти?


19:37, 13.04.2017 Бу қизиқ
 3 277

Баҳор фаслини кўпчилик ёқтиради. Янгиланиш ва яшариш мавсумида заминдаги наботот ва ҳайвонот олами уйғониб, янги ҳаёт бошлайди.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 14 апрель куни юртимиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +20... +22, кечаси эса +5... +7 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат +15... +20, кечаси эса +3...+8 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +17... +22, кечаси эса +3... +8 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +20... +25, кечаси +8... +13 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +20... +25, кечаси +6... +11 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +23... +28, кечаси +7... +12 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Бобур Жалолов

Теглар:Об-ҳаво Баҳор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!