...
МЕНЮ
ONLINE TV

Wi-Fi эркаклар соғлиги учун хавфлими?


19:24, 13.04.2017 Саломатлик
 4 564

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, бу борада эркакларга шунақа маслаҳат бериш мумкин: Wi-Fi ёқиқ бўлган қурилмалар, жумладан смартфонларни бел соҳангиздан имкон қадар узоқроқ тутинг!

Кордовадаги Репродуктив тиббиёт маркази олимларининг тадқиқотлари натижаларига кўра, симсиз тармоқлар (Wi-Fi) таратаётган электромагнит нурланиши эркаклар соғлиги учун хавфлидир. Аниқланишича, мазкур нурлар эркаклар уруғининг сифатига салбий таъсир кўрсатади.
 
Ўтказилган илмий тадқиқотларда Wi-Fi тармоқлари ва эркак уруғининг сифати орасида боғлиқлик мавжудлиги аниқланди. Тажрибаларда турли ёшлардаги ўттиз нафар кўнгилли эркак иштирок этди. Уларнинг ҳар биридан биоматериал намуналар олинди. Текширувга олинган уруғларнинг ҳар бири икки қисмга ажратилиб, биринчи қисми Wi-Fi тармоғига уланган ноутбук ёнига тўрт соат мобайнида қўйилди. Иккинчи қисми ҳам худди шунга ўхшаш шароитларда, фақат Wi-Fi тўлқини йўқ жойда шунча муддат сақлаб турилди.
 
Тажриба якунида биринчи гуруҳдаги – Wi-Fi тўлқини ҳудудида сақланган намуналар тажриба аввалидаги ҳолатига нисбатан жиддий ўзгаришга учрагани аниқланди. Улардаги эркаклик уруғлари ҳаракатчанлиги чорак қисмга – 25 фоизга камайгани маълум бўлди. Шунингдек, улардан тўққиз фоизининг ҳужайрасида ДНК ўзгаришлари ҳам қайд этилди.
 
Иккинчи гуруҳдаги уруғларда эса ҳаракатчанлик тажриба бошидагига нисбатан 14 фоизга камайган, ҳужайрасидаги ДНК бузилишлари бўлса, атиги уч фоизида учраган. Шу вақт оралиғида ҳалок бўлган уруғ ҳужайралари сони бўйича эса биринчи ва иккинчи гуруҳлардаги намуналар орасида айтарли фарқ сезилмаган.
 
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, бу борада эркакларга қуйидагича маслаҳат бериш мумкин: Wi-Fi ёқиқ бўлган қурилмалар, жумладан смартфонларни бел соҳангиздан имкон қадар узоқроқ тутинг!
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Wi-Fi Эркаклар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!