Бухоро шаҳрида туризм ривожланиши учун ҳамма шароит яратилмоқда.
Бухоро шаҳрида туризмни янада ривожлантириш мақсадида бепул Wi-Fi, ҳаво шари ва электромобиллар туристлар хизматига берила бошланди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бухоро шаҳри сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш мақсадида тегишли инвестициялар киритилиб, шаҳарнинг барча тарихий қисми бепул Wi-Fi билан таминланадиган бўлди. Шунингдек, лойиҳа айни кунларда синов учун ишга туширилган.
Бухоронинг тарихий жойлари, хусусан, Лаби Ҳовуздан то Пойи Колон мажмуасига қадар маршрут яратилиб, сайёҳларга бу жойларни томоша қилишда енгиллик туғдириш мақсадида элекромобиллар хизмати йўлга қўйилди.
Ҳозирда 2 та электромобиль сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда. Кейинчалик қўшимча яна шундай 10 та электромобиль келтириш режалаштирилган.
Бухоро шаҳрида дастлабки ҳаво шари осмонга кўтарилди. Ушбу лойиҳа доирасида яна шундай шарлардан 4 тасини харид қилиш кўзда тутилган.
Сайёҳлар ушбу ҳаво шарида Бухоронинг тарихий салоҳиятини 100 метр баландликдан томоша қилиши ва суратга олиши мумкин бўлади.

Икром Раҳмон