Хавфсиз туризмни ривожлантириш концепциясига асосан Ўзбекистон вилоятларида Хавфсиз туризм бошқармаси ишга туширилди.
Ўзбекистонда хавфсиз туризмни ривожлантириш концепциясига асосан Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларда Хавфсиз туризм бошқармаси ўз ишини бошлади.
Хусусан, Бухоро шаҳрида ушбу бошқарма таркиби 45 кишидан иборат бўлиб, уларнинг ихтиёрида махсус белгига эга бўлган автомобиль ва автобуслар мавжуд.
Мазкур бошқарма транспорти сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни қўллаш имконини берувчи видео кузатув камералари билан жиҳозланган.
Бошқармада чет тилларини биладиган, туристлар учун керак бўладиган маълумотлар базасига эга шахсий планшет ва компютер билан таъминланган ходимларга фаолият кўрсатади.
Бошқарманинг асосий вазифаси сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, эҳтимолий таҳдидлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.