“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Uzmobile компанияси билан ҳамкорликда яна учта йўналишда симсиз интернет тармоғини ўрнатади.
“Wi-Fi BUS” лойиҳаси доирасида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Uzmobile компанияси билан ҳамкорликда йўналишдаги автобусларда Wi-Fi уланиш тизимини ўрнатади.
Бунда йўловчилар “Wi-Fi BUS” ёзуви туширилган автобусларда “Ziyonet.uz” миллий таълим порталидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.
Шу йилнинг ўзида “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси 50 та автобусга Wi-Fi қурилмасини ўрнатишни режалаштирган.
Wi-Fi симсиз уланиш тизими шаҳарнинг 2, 38, 72 автобусларида йўлга қўйилиши маълум қилинган.
“Ziyonet” тармоғига уланиш учун қуйидаги қадамлар амалга оширилиши лозим:
- 1 қадам — йўловчи исталган белгили SMS хабарини 9432 рақамига (UZMOBILE абонентлари учун) ёки (+998 95) 146-94-34 рақамига (бошқа алоқа компанияси мижозлари учун) юборади;
- 2 қадам — “UZMOBILE-Wi-Fi BUS” тармоғини топиб уланиш тугмаси босилади;
- 3 қадам — логин (фойдаланувчи телефон рақами) ва юборилган “парол”ни пайдо бўлган ойнага киритади.
Аввалроқ, 11 февралдан жамоат транспорти ҳисобланган автобусларни Wi-Fi билан таъминлаш ишлари қайта тиклангани ва бепул тизим Тошкент шаҳрининг 6 йўналишида ҳаракат қилувчи автобусларда мавжудлиги ҳақида хабар берган эдик.