...
МЕНЮ
ONLINE TV

2017 йилдаги энг машҳур эркаклар тренди номи эълон қилинди


10:14, 15.12.2017 Олам
 2 145

2017 йилда эркакларнинг асосий қисми пушти ранг либосларни кўп кийганликларига ҳам эътибор қаратилган.

Ортда қолаётган йилда эркаклар орасида энг машҳур бўлган трендлар рўйхати эълон қилинди. Рўйхатнинг биринчи ўрнини Patagonia ва The North Face бренди эгаллади.
 
North Face асосан спорт кийимлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади ва бу либослар асосан қишқи спорт турлари учун кўпроқ яратилган. Масалан, чанғи спортчилари, алпинистлар, югурувчилар асосан мана шу бренд лисобини ўзлари учун трендга айлантириб олишган.
 
Ушбу рўйхат Lyst тизимидаги қидирувлар сони асосида ишлаб чиқилган бўлиб, бу ҳақда HighSnobiety батафсил хабар берди.
 
Рўйхатнинг иккинчи ўрнини эса, Streetstyle услуби банд этди. Спорт услубидаги кийимлар ҳам бу йилда эркаклар орасида урфга кирганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Шунингдек, 2017 йилда эркакларнинг асосий қисми пушти ранг либосларни кўп кийганликларига ҳам эътибор қаратилган.
 
Спорт соатлари, жинси маҳсулотлари, турли компанияларнинг логотиплари туширилган кийимлар бу йилда эркаклар томонидан кўпроқ харид қилиниб, фойдаланганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Бундан ташқари комбизион ва красовкалар ҳам бу йилда трендга айланган. 
Назокат Зокирова

Теглар:Тренд Эркаклар Patagonia The North Face 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!