...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонга дрон олиб кириш мумкинми?


13:33, 29.01.2018 Жамият
 4 776

“Санкт-Петербург – Урганч” йўналишидаги самалётда Урганч шаҳрига келган фуқаронинг юклари орасида учувчисиз учиш қурилмаси борлиги аниқланди.

“Урганч аэропорт” чегара божхона постида учувчисиз учиш аппаратини Ўзбекистонга олиб киришга уринган фуқаро қўлга олинди. 
 
Давлат божхона қўмитасининг расмий сайтида келтирилишича, божхона ходимлари томонидан “Санкт-Петербург – Урганч” йўналишида Урганч шаҳрига келган фуқарога тегишли бўлган қўл юклар рентген аппарати орқали божхона кўригидан ўтказилганда 1 дона учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан божхона органи томонидан маъмурий ишлар юритилди ва суд органлари томонидан кўриб чиқилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон худудига 2015 йилнинг 1 январидан учувчисиз учиш қурилмаларни олиб кириш тақиқланган. Фақатгина, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 майдаги қарори билан зарурат туғилган ҳолларда айрим ташкилотлар мазкур қурилмаларни Ўзбекистонга олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишига рухсат берилиши кўзда тутилган.
Икром Раҳмон

Теглар:Дрон Давлат божхона қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар