...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда энг оғриқли муаммолардан бири ҳуқуқий тартибга солинди


09:43, 30.01.2019 Жамият
 6 194

Сўнгги пайтларда бу масала давлат органлари ҳамда жамоатчилик ўртасида жуда кўп тортишувларни келтириб чиқармоқда.

Ҳукумат қарори билан Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, дея хабар берди Адлия вазирлиги.
 
Низомга мувофиқ, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишга ер участкаси эгалари билан очиқ муҳокама ўтказилганидан ҳамда етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан кейин рухсат берилади.
 
Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш “Давергеодезкадастр” қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
 
Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари ҳокимнинг қарори билан белгиланган ер участкаси ажратилаётган юридик ёки жисмоний шахс (буюртмачи) ҳамда кадастр органлари томонидан шартнома асосида бажарилади.
 
Буюртмачи ер участкасини ажратиш учун туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига ариза беради.
 
Ажратилаётган ер участкалари қурилиш органлари билан “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали келишилиши лозим.
 
Тегишли ташкилотларнинг ижобий хулосалари ва келишувлари олингандан кейин туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокими икки кун муддатда ер участкаси ажратиш ҳақида қарор қабул қилади.
 
Қарор асосида уч кунда ер участкаси чегаралари белгиланади.

Теглар:Ер участка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар