...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони 4900 тага етди


13:19, 20.04.2016 Жамият
 2 735

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хорижий корхоналар билан ҳамкорликда бизнес фаолиятини йўлга қўйишга кенг имкониятлар яратилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида 2016 йил январь-март ойларида чет эл капитали иштирокида 109 та янги корхоналар рўйхатга олинди.  Ушбу корхоналарнинг 78 таси Тошкент шаҳрига, 9 таси Тошкент, 4 тадан Самарқанд ва Сирдарё вилоятларига тўғри келади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
 
Рўйхатга олинган янги корхоналарнинг 21 таси Россия, 20 таси Хитой, 10 таси Корея, 9 таси Қозоғистон, 8 таси Буюк Британия, 7 таси Туркия ва 5 таси Ҳиндистон резидентлари капитали иштирокида ташкил этилган.
 
Чет эл капитали иштирокида янги ташкил этилган корхоналарнинг 51 таси саноат, 19 таси савдо, 7 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 6 таси қурилиш, 3 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги иқтисодий фаолият турларида ташкил этилган. 2016 йил 1 апрель ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 4,9 мингтага етди.

Теглар:Тадбиркорлик Давлат статистика қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар