Бола отасининг машинасидан тўппонча топиб олган.
Россиянинг Ленинград вилоятида уч ёшли бола отасининг автомобилидан тўппонча топиб олди ва ўзини отиб қўйди. Бола шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар берди.
Ҳодиса Всеволод туманидаги Заневка қишлоғида содир бўлди. Бола Lexus автомобили бардачогидан травматик тўппончани қўлига олиб, бўйнига қарата тепкини босди, дейилади хабарда.
Айни дамда бола шифохонанинг жонлантириш бўлимида ётибди. Аҳволи ўртача. Унинг отаси маъмурий жавобгарликка тортилди. Боланинг отасига Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг “Қуролни сақлаш, олиб юриш ва йўқ қилиш” ва “Қуролни рўйхатдан ўтказиш муддатини бузиш” моддалари бўйича иш очилган.
Хабарда ёзилишича, бундан олдин ҳам шунга ўхшаш воқеа юз берган. Жорий йилнинг январь ойида 11 ёшли бола отасининг травматик қуролини ўйнаётиб, ўзини отиб қўйган эди.

Руслан Сулаймонов