У омборхонании калит танлаш йўли билан очиб кирган.
Номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Гавҳар кўчасида жойлашган “Бошқурилишбутлаш” МЧЖга қарашли омборхонага эшик қулфини калит танлаш йўли билан очиб кириб, бир қанча миқдорда қурилиш моллари ва бошқа маҳсулотларни ўғирлаб кетган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ички ишлар ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни, Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи 35 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.