Республикамизнинг турли ҳудудларида Мустақилликнинг йигирма беш йиллигига бағишланган байрам тадбирлари ўтказилмоқда.
Мазкур тадбирлар маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Тадбирлар айни дамда Наманган вилоятида давом этмоқда. Кеча, 19 апрель куни Наманган вилоятининг 1 та шаҳар, 4 та туманларида шундан, Наманган шаҳри, Косонсой, Тўрақўрғон, Уйчи, Наманган туманларидаги 49 та умумтаълим мактаби, 24 та касб-ҳунар коллежи, 1 та олий таълим муассасаси, 4 та маданият ва аҳоли дам олиш марказида ўтказилди.
Мазкур тадбирларда 100 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, уларда жами 18.798 нафар, шундан 11.155 нафар умумтаълим мактаб ўқувчилар, жами 1.295 нафар маданият ва аҳоли дам олиш марказида 5.048 нафар коллеж ўқувчилари 1.300 нафар олий таълим муассасаси талабаларининг иштироки таъминланди.