...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп Республикачилар партиясининг президентликка номзодлари ичида яққол пешқадамга айланди


11:56, 20.04.2016 Олам
 2 343

Трамп Нью-Йорк шататидаги праймеризда ғолиб чиқди.

Дональд Трамп жорий йилнинг июль ойида бўладиган Республикачилар сьездида  партиянинг президентлик учун ягона номзоди бўлиши мумкин, дея СNN хабар берди.
 
Трамп Нью-Йорк штатидаги праймеризда ишончли ғалабага эришгач, унинг рақиби Тед Круз “математик нуқтайи-назардан деярли яксон” қилингани ҳақида айтиб ўтди.
 
Маълумотларга кўра, Трамп Нью-Йоркдаги ғалабадан сўнг,  845 та, Круз эса 559 та овоз йиғди.  Бу эса Крузни бошқа штатларда қолган 1237 та овознинг асосий қисмини йиғишдан маҳрум этади.
 
Крузда фақат биттагина имконият қолди: у энди Трампга партия аъзоларининг асосий овозини йиғишга имкон бермаслик ва Республикачилар сьездида интригани сақлаб қолиши керак.
 
Кеча, 19 апрель куни Нью-Йорк штатида ўтган праймеризда Республикачилар партиясининг номзоди Трамп 60 фоиз овоз билан рақиблари Жон Кейсик ва Тед Круздан ўзиб кетди.  Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтон 58 фоиз овоз йиғди ва 42 фоиз овоз йиққан Берни Сандерсни ортда қолдирди.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Дональд Трамп Тед Круз Нью-Йорк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!