Ҳар соҳада ўзини синаб кўрган Муҳаммедова энди тикувчиликдаги фаолиятини ривожлантиришга бел боғлаган.
Телебошловчиликда ҳам ўзини синаб кўрган актриса бироз аввал хонандалик фаолиятини ҳам бошлаган эди. Айни дамда эса у хонандаликка буткул нуқта қўйганини маълум қилди. Шаҳзода хонандаликни тўхтатишини қўшиқ яратиш ва клип олишдаги сарф-харажатларнинг қимматлиги билан боғлаганди.
Муҳаммедованинг сайтимизга хабар беришича, дўконнинг очилиш маросими 1 май куни ўтказилиши режалаштирилмоқда.