...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳзоданинг Дилором Омонуллаевага нисбатан ҳақорати бўйича “Ўзбекистон” каналида кўрсатув тайёрланяпти


16:48, 18.07.2017 Шоу-бизнес
 14 418

Шаҳзода Муҳаммедованинг бу қилғилиғи зиёлилар, маданият ва санъат оламининг кўзга кўринган вакиллари ғазабини оширди.

Хабарингиз бор, актриса Шаҳзода Муҳаммедова ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, бастакор Дилором Омонуллаевани ёшларга қўпол муносабатда айблаб, ҳақорат қилган эди. Муҳаммедова ўз иддаоларида Омонуллаевани разил инсон, руҳий касал деб, пора олишига шаъма қилди. Шаҳзода Муҳаммедованинг бу қилғилиғи зиёлилар, маданият ва санъат оламининг кўзга кўринган вакиллари ғазабини оширди.
 
Маълумотларга қараганда, “Ўзбекистон” телерадиоканали журналистлари Нозима Воҳидова ва Нилуфар Умрзоқова муаллифлигидаги “Учбурчак” номли ток-шоунинг навбатдаги сонида айнан Дилором Омонуллаева ва Шаҳзода Муҳаммедова ўртасидаги можаралар муҳокама қилинади. Мазкур воқеаларнинг кузатувчиси сифатида “Qalampir.uz” сайти ходимлари ҳам кўрсатувда иштирок этиб, ўз фикрини билдириш учун таклиф этилди. Бироқ Шаҳзода Муҳаммедова томонидан талаб қилинган тушунарсиз (Актриса вазиятга холис ёндашишни талаб қилмоқда. Масалага холис ёндашган ҳолда унинг ҳақоратлари қонунга зид эканини ёзиб чиқсак, бизни яна нохолисликда айбламоқда.) холисликни сақлаган ҳолда кўрсатувда иштирок этмасликка, муҳокамани бошқаларга қўйиб беришга қарор қилдик.
 
Хабар қилишларича, муҳокамада Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева, Ўзбекистон давлат консерваторияси ўқитувчиси, бастакор Ойдин Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулбаҳор Эрқулова, Манзура Йўлдошева, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Машҳурбек Раимжонов ва Мадина Мумтоз иштирок этадилар. Кўрсатув учун тайёрланаётган лавҳада Дилором Омонуллаева ва Шаҳзода Муҳаммедова ҳам ўз фикрларини очиқ баён этишлари кутилмоқда.
 
Аввалроқ, ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон давлат консерваторияси Бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси мудири, доцент, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори, халқаро танлов ва фестиваллар ғолиби, бастакор Ойдин Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулбаҳор Эрқулова, Дилноза Исмияминова, “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришган эди. 

Теглар:Шаҳзода Муҳаммедова Дилором Омонуллаева Нозима Воҳидова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!