Таҳририятимиз аниқлаган маълумотларга кўра, дастурда иштирок этган келин Мухлиса Раҳматова бўлган. У Тошкент вилояти, Чиноз туманида истиқомат қилган.
Таҳририятимиз аниқлаган маълумотларга кўра, дастурда иштирок этган келин Мухлиса Раҳматова бўлган. У Тошкент вилояти, Чиноз туманида истиқомат қилган.
Келинчакка кўра, қайнонатаси уни қачонлардир кийимсиз ҳолатда кўрган, шундан сўнг уйи деразасидан уни пойлайдиган бўлиб қолган. Вақт ўтган сайин “илиқ муносабат”ини ошкора кўрсатишга ҳаракат қилган ва келинининг қўлидан ўпмоқчи бўлган.
Журналистлар Нозима Воҳидова ҳамда Нилуфар Умрзоқовага воқеага аниқлик киритиш мақсадида Мухлиса Раҳматова келин бўлиб тушган маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчисини кўрсатувга таклиф қилдилар. Сўз маҳалла маслаҳатчисига берилди.
Маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси сўз олар экан, айни дамда иш ажримгача етиб борганини, ажрашишга аризани куёв берганини, яраштирув комиссияси икки марта ёшларни яраштиришга уринганини, бироқ улар Яраштирув комиссияси йиғилишига келмаганликларини маълум қилди.
Маслаҳатчи ўз сўзида давом этиб, Мухлиса Раҳматова келин бўлиб тушган оилага ёмон таъриф бера олмаслигини, бу оилада тартиб-интизом биринчи ўринда экани, туманнинг ибратли оилалариданлигини айтади.