Мухлиса Раҳматова кўрсатувда қайтонаси унга хушомад қилганини айтган эди.
Тошкент вилоятидан бўлган Мухлиса Раҳматованинг “Ўзбекистон” телерадиоканали “Учбурчак” ток-шоусидаги иштироки ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кимдир келиннинг ўзини айблаб, оилавий муаммоларни телевидениега олиб чиқиб муҳокама қилиши нотўғрилигини айтса, яна кимдир буни эфирга узатган телевидение раҳбариятини айбламоқда.
Мухлиса Раҳматова кўрсатувда қайтонаси унга хушомад қилганини айтган эди. У келин бўлиб тушган маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси ҳам кўрсатувда иштирок этиб, Мухлиса Раҳматова келин бўлиб тушган оилага ижобий баҳо берди.
Дастур ижодкорлари – журналистлар Нозима Воҳидова ҳамда Нилуфар Умрзоқова холислик ва адолат мезонларни унутмаган ҳолда кўрсатувга Мухлиса Раҳматованинг қайнотаси ва турмуш ўртоғини ҳам таклиф этишган эди. Бироқ улар телевидениега чиқишдан бош тортишган. Нозима Воҳидова Мухлиса Раҳматованинг турмуш ўртоғи билан телефон орқали мулоқот қилиб, буни ҳам эфирга узатди.
Мухлиса Раҳматованиг турмуш ўртоғи буларнинг ҳаммаси туҳмат экани айтади.
“Унинг уйида қайнонам хўжайин бўлгани учун мен билан алоҳида уйга чиқиб, худди онасидек, менинг устимдан ҳукмронлик қилмоқчи бўлди”, дейди Мухлиса Раҳматованинг турмуш ўртоғи.
Мавзуга яна қайтамиз.