Кўрсатувда иштирок этган Раҳматова “Қайнотам менга шилқимлик қилди, севаман деди, қоронғида хонамнинг ойнаси тагида мени кузатиб турарди, қачонлардир мени кийимсиз ҳолатда кўрган экан”, деган даъволарни ўртага ташлаган эди.
Келинчакка кўра, айни дамда унинг оиласига дарз кетган бўлиб, у бу ҳолатни қайнотасининг шилқимлиги билан боғлаган эди. Кўрсатувда иштирок этган Раҳматова “Қайнотам менга шилқимлик қилди, севаман деди, қоронғида хонамнинг ойнаси тагида мени кузатиб турарди, қачонлардир мени кийимсиз ҳолатда кўрган экан”, деган даъволарни ўртага ташлаган эди.
Албатта, кўрсатув ижодкорлари ўша заҳотиёқ қайнота ва Мухлиса Раҳматованинг турмуш ўртоғи билан боғланиб, улар билан телефон орқали бўлиб ўтган суҳбатни ҳам эфирга олиб чиқишган эди.
Ушбу кўрсатувга эфирга узатилгач, ижтимоий тармоқларда мунозаралар тинмади. Бундай ҳолатларни телевидениега олиб чиққани учун журналистларни қоралаганлар ҳам бўлди.
Кўрсатувнинг кеча, 6 январь куни эфирга узатилган сонида ушбу мавзу давом эттирилиб, кўрсатувда Мухлиса Раҳматованинг қайнонаси ва қайнотаси, уларнинг қўни-қўшнилари иштирок этди.
Қайнота камерага орқа қилиб гапирар экан, аввало одамларнинг вақтини олаётгани учун узр сўради ва бу шармандали ҳолатда юзини бутун республикага кўрсатиш нияти йўқлигини айтди.
Қайнона эса кенжа келини Мухлиса кўнглидагидек чиқмаганини айтаркан, турмуш ўртоғи ёшлик даврида ҳам ҳеч қачон оиласига ҳиёнат қилмаганини гапиради.
Маҳалла вакиллари эса бу оиланинг намунали, жамиятга фойдаси тегадиган оила эканини алоҳида эътироф этиб, келин хаста қайнонасининг хизматини қилмаслик учун бу гапларни ўзи ўйлаб топганини айтишади.
Тошкент вилоятининг Чиноз туманидан бўлган келинчак Мухлиса Раҳматова “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Учбурчак” ток-шоусида қайнотаси унга хушомад қилиб, унинг қўлидан ўпмоқчи бўлгани ҳақида хабар берган эдик.