...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: қайнота ўз келинига шилқимлик қилди. Эр бунга бефарқми?


13:39, 25.12.2017 Жамият
 32 272

Мухлиса исмли келинчак бош қаҳрамон сифатида иштирок этиб, 64 ёшли қайнотаси унга шилқимлик қилганини сўзлаб берди.

“Ўзбекистон” телерадиоканали орқали эфирга узатилинадиган “Учбурчак” ток-шоусининг ҳар галги сони томошабинларнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. 4 яшар қизчани урган ота воқеасини эфирга олиб чиққан журналистлар Нозима Воҳидова ҳамда Нилуфар Умрзоқова бу сафар унданда жирканч воқеани омма муҳокамасига тақдим этдилар.
 
Дастурнинг навбатдаги сонида Тошкент вилоятида истиқомат қилиб келаётган Мухлиса исмли келинчак бош қаҳрамон сифатида иштирок этиб, 64 ёшли қайнотаси унга шилқимлик қилганини сўзлаб беради.
 
Келинчакка кўра, қайнонатаси уни қачонлардир кийимсиз ҳолатдан кўрган, шундан сўнг уйи деразасидан уни пойлайдиган бўлиб қолган. Вақт ўтган сайин “илиқ муносабат”ини ошкора кўрсатишга ҳаракат қилган ва келинининг қўлидан ўпмоқчи бўлган.
 
Бир неча бор кузатилган шунга ўхшаш ҳолатлардан сўнг, келинчак бор гапни ўз оила аъзоларига, турмуш ўртоғига сўзлаб берган.
 
Авваллига қайнота бўлиб ўтган воқеаларни рад этган, орадан вақт ўтиб, у барчасини бўйнига олган.
 
Айни дамда гулдек оила ажралиш остонасида турибди. Маҳалла фуқаролар йиғини оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда, бироқ... Келинчак эса ор-номуси учун курашмоқда.
 
Лавҳани томоша қилинг, хулоса сиздан.  

Теглар:Нозима Воҳидова Нилуфар Умрзоқова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Зохиджон
16:32 25.12.2017

Салом, хурматли кўрсатув ижодкорлари. Мазкур кўрсатувни ТВ орқали тўлиқ кўрмаган бўлсамда, лекин ижтимоий тармоқ орқали, қисман кўрдим. Кўрсатувдан жуда таъсирландим, чунки нахотки ўзбек деган қолаверса "ота", "қайнота" деган номларга доғ тушириб, ўз фарзандини турмуш ўртоғига кўз олайтирса. Бу билан хар икки тараф иснод кейин қандай қилиб бош кўтариб юриш мумкин. Кейин яна бир нарсага хайрон бўлганим, журналист Нозима ҳамда Нилуфар опаларни бераётган саволлар жуда ҳам ажаблантирди. Нега деганда, у оилада келинни қолишини истаб оилани сақлаб қолиш тўғрисида такрор-такрор саволлар бермоқда. Лекин, оиладаги бу мухитда келинни билан қайнотани бир ховлида яшаши умуман ақлга сиғмайдиган иш, қандай қилиб, келин, уни турмуш ўртоғи, қайнона ва қайнота бир-бирларини кўзларига қарайди. Агар оилада соғлом мухит бўлса бу жуда ҳам иснод. Бундай холатда нотўғри иш тутган, барчасига кўз юмган қайнона билан, шунча кароматни кўрсатган қайнотани кўрсатувна олиб чиқиш лозим эди. Гарчи парда ортида бўлса ҳам. Демоқчи бўлган сўзларим кўп эди, лекин бардошим етмади.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар