...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жамила Шермуҳаммедова қизини урган ота ҳақида: “Бундай отани қандай қилиб ер кўтариб турибди?”


18:08, 13.11.2017 Жамият
 6 862

Профессор видеони кўраётиб кўз ёш тўкаркан, вазиятга жуда қалтис баҳо берди. Экспертнинг фикрича, ўз фарзандини уриб, яна буни видеога олган ота – махлуқ!

Журналистлар Нозима Воҳидова ва Нилуфар Умрзоқованинг “Учбурчак” кўрсатувида намойиш этилган 4 яшар қизчанинг калтакланаётгани видеоси таниқли экспертлар томонидан муҳокама қилинмоқда.
 
Кўрсатувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маърифат кенгаши эксперти, тадқиқотчи, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова ҳам иштирок этди.
 
Профессор видеони кўраётиб кўз ёш тўкаркан, вазиятга жуда қалтис баҳо берди. Экспертнинг фикрича, ўз фарзандини уриб, яна буни видеога олган ота — махлуқ !
 
“Бунақа шокка тушмаган эдим. Қандай қилиб бундай эркакни, бундай отани ер кўтаряпти?
 
Менга бир савол жуда азоб беряпти: у қандай она, қандай қилиб фарзандини ташлаб кетади? Турмуш ўртоғининг махлуқлигини била туриб, итни ташлагандек ташлаб кетадими? Бундайлар она деган сўзга номуносиб”.
 
Шермуҳаммедова кўрганларидан кучли ҳаяжонга берилар экан, нимага бу ҳолатга жамоатчилик, маҳалла, қўни-қўшни, ота-она аралашмаганини иддао қилади. 

Теглар:Жамила Шермуҳаммедова Нозима Воҳидова Нилуфар Умрзоқова Учбурчак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар