Марказий банк жорий йилнинг 14 ноябрь санасидан амалда қўлланиладиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсини белгилади.
Унга кўра (бундан олдин белгиланган курсга нисбатан):
1 АҚШ доллари 1.67 сўмга кўтарилган бўлиб, 8069 сўм 29 тийинни, 1 евро 35.83 сўмга кўтарилиб, 9403 сўм 14 тийинни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, Марказий банк мазкур валюталарни ўрнатилган қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.