2016 йилда ҳам БААда ўз рафиқасини илк марта макияжсиз кўрган эр аёли билан ажрашган эди.
Аниқланишича, аёл Line мессенжери орқали эрига 6 ой давомида хабарлар ёзган, аммо турмуш ўртоғи буларнинг бирортасига ҳам жавоб бермаган. Аёл ҳаттоки, ЙТҲ сабаб шифохонага етказилгани ҳақида ёзганида ҳам турмуш ўртоғи жавоб бермаган. Ҳалокатдан бир неча ҳафта ўтибгина, аёлнинг турмуш ўртоғи бир маротаба кучуги ҳақида қисқа хабар ёзиб юборган.
Суд вақтида аёл эрининг даромади барқарор эмаслигидан, қариндошлари билан муносабати яхши эмаслигидан ҳам шикоят қилган. Шундай бўлса-да, айнан аёлнинг хабарларига эрининг бефарқлиги ажрашишга ариза беришига сабаб бўлган.
Аёлнинг турмуш ўртоғи унга юборилган огоҳлантирувга қарамасдан, судга келмаган. Суд эса ажримни тасдиқлаган.
2016 йилда Бирлашган Араб Амирликларида ҳам шунга ўхшаш антиқа ажрим ҳолати шов-шувга айланганди. Ўз рафиқасини илк марта макияжсиз кўрган эр аёли билан ажрашишга қарор қилганди. Ўша вақтда ёш оила Шаржа шаҳрида дам олишган. Чўмилиш учун ҳовузга тушган аёлнинг макияжи ювилганидан сўнг, эри 24 ёшли рафиқасининг улама киприк ва рангли линза тақишини пайқаган. Бундан ташқари, унинг рафиқаси бир неса пластик операцияларни ҳам амалга оширганини аниқлаган. Шундан сўнг, эр ўз рафиқасидан шикоят қилиб, у билан ажрашган эди.