Ажримлар борасида Тошкент Андижондан кейин иккинчи ўринда турибди.
Аввалроқ, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 23,8 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик. Республика бўйича ажримларнинг ўтган йилгига нисбатан ўсиш суръатлари юқори кўрсаткичи бўйича Андижон вилояти (21,2 %) биринчи ўринни, тошкент шаҳри (18,2 %) иккинчи ўринни эгалламоқда.
Тошкент шаҳрида ФҲДЁ органлари томонидан 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 14,4 мингта никоҳ тузилган. 3,1 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган. 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 7,7 промиллени ташкил қилиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 га ўсди (2017 йилнинг мос даврида - 7,5 промилле бўлган).
Никоҳдан ажралиш коэффициенти 1000 аҳолига нисбатан 1,7 промиллени ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега (2017 йилнинг мос даврида 1,5 промилле бўлган) ўсган.