...
МЕНЮ
ONLINE TV

Арсен Венгер рекорд ўрнатиб, Алекс Фергюсондан ўзиб кетди


14:51, 18.07.2017 Спорт
 3 324

Венгер 1998, 2002 ва 2004 йилларда Англия чемпиони бўлган. Унинг шартномаси яна икки йил амал қилади.

“Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер яна бир ажойиб кўрсаткичга эришди. Франциялик мутахассис клуб бош мураббийи бўлиб ишлаш муддати борасида “Арсенал”нинг рекордчиси эди. Энди у бу кўрсаткич бўйича АПЛ рекордини ҳам янгилади.
 
Маълумки, “Манчестер Юнайтед” клубининг афсонавий мураббийи Алекс Фергюсон жамоа бош мураббийи сифатида 7582 кун фаолият олиб борган. Кеча, 17 июль куни Венгер “тўпчилар” устози бўлганига 7583 кун тўлди. Бу кўрсаткич бўйича учинчи ўринни катта фарқ билан орқада бораётган Дэвид Мойес эгаллаб турибди – 4082 кун.
 
Маълумот учун, Арсен Венгер 1996 йил 12 октябрь кунидан “Арсенал” бош мураббийи сифатида ишламоқда. Шу кунгача у АПЛ доирасида 790 ўйин ўтказган. 1998, 2002 ва 2004 йилларда эса Англия чемпиони бўлган. Унинг шартномаси яна икки йил амал қилади.
Жалолиддин Қобилжонов

Теглар:Арсенал Арсен Венгер Манчестер Юнайтед Алекс Фергюсон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!