Унда Шаҳзода Муҳаммедова ва Дилором Омонуллаева можаросига ҳаминқадар ёндашилган лавҳа эфирга узатилди, бироқ кўрсатув иштирокчилари муҳокамасига қўйилгани йўқ.
Журналистлар Нозима Воҳидова ва Нилуфар Умрзоқова муаллифлигидаги мазкур кўрсатув теледастурлар рўйхатида белгиланган вақтда – 20 июль куни соат 20:05 да эфирга узатилмади. Бунга телеканал ижодкорлари ҳам, кўрсатув муаллифлари ҳам аниқлик киритгани йўқ. Дастурнинг ушбу сони 22 июль куни соат 22:00 да эфир юзини кўрди.
Унда Шаҳзода Муҳаммедова ва Дилором Омонуллаева можаросига ҳаминқадар ёндашилган лавҳа эфирга узатилди, бироқ кўрсатув иштирокчилари муҳокамасига қўйилгани йўқ. Ушбу кўрсатувдан ўрин олган лавҳани таҳририятимизга бўлган мурожаатларни инобатга олган ҳолда YouTube’даги расмий каналимизга жойлаштирдик.
Мазкур лавҳада Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова, Ўзбекистон давлат консерваторияси Бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси мудири, доцент, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Ойдин Абдуллаева, “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз бўлиб ўтган воқеалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришган.