5-14 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фаолиятига доир экспресс-сўров ўтказилди.
5-14 июль кунлари ўтказилган сўровда иштирок этганларнинг 5,4 фоизи – 18-20 ёш, 29,5 фоизи – 21-30 ёш,
21,4 фоизи – 31-40 ёш, 18,5 фоизи – 41-50 ёш, 14,4 фоизи – 51-60 ёш, 6,3 фоизи – 61-70 ёш, 4,5 фоизи – 70 ёш ва ундан катталарни ташкил этган.
Жамоатчилик фикрининг экспресс-сўрови шуни ишончли тарзда кўрсатганки, мамлакат фуқароларининг мутлақ кўпчилиги 2016 йил 4 декабрда сайланган мамлакат Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда мамлакат ҳаётининг барча соҳаларида ижобий ўзгаришлар юз берганлигига қатъий ишонадилар. Сўров иштирокчиларининг фикрича, давлат раҳбари барча давлат ҳокимияти органларининг мувофиқлаштирилган ҳолда самарали фаолият юритишини ва ҳамжиҳатлигини таъминламоқда, мамлакатда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича барча зарур чора-тадбирларни кўриб, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга, халқнинг фаровонлик даражасини оширишга қаратилган режалаштирилган, самарали фаолиятни амалга оширмоқда.
Экспресс-сўровнинг кўрсатишича, ўзбекистонликларнинг мутлақ кўпчилиги – 89,7 фоизи Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг давлат раҳбари лавозимидаги фаолиятини ижобий баҳолайди, фуқаролар мамлакат Президенти раҳбарлигида кейинги пайтларда Ўзбекистонда мамлакатни модернизациялашга, давлат ва жамият ҳаётини ҳар томонлама ва жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишга, ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштиришга йўналтирилган ҳолда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ижобий ўзгаришларга, аҳоли турмушининг даражаси ва сифатини ҳамда фуқароларнинг фаровонлигини оширишга ёрдам беради, деб ҳисоблайдилар.
Сўров жараёнида аниқландики, 18-20 ёшдаги ёшларнинг мутлақ кўпчилиги мамлакатда юз бераётган ўзгаришларга ижобий ёндашадилар ҳамда 2016 йил 14 сентябрда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” қабул қилинган Қонуннинг ижобий таъсирини қайд қиладилар. Экспресс-сўровда иштирок этган ёшлар шуни қайд этдиларки, улар кейинги вақтларда сифатли ва ҳаммабоп таълимни таъминлаш, ёшларнинг ишга жойлашуви ва бандлиги учун шароитлар яратиш, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ёш тадбиркорлар учун муносиб ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш масалаларида давлат ва шахсан Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан кўрсатилаётган мададни ҳис қилмоқдалар.
Сўровнинг кўрсатишича, давлат ташкилотлари ва муассасаларида ишловчи, турли касбларга ва малакага эга фуқаролар, айниқса тадбиркорлик соҳасида банд бўлган кишилар, фан ва таълим соҳаларининг вакиллари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимидаги фаолиятини ижобий баҳолайдилар. Сўров жараёнида фаолиятнинг ушбу соҳаларида банд бўлган фуқароларнинг мутлақ кўпчилиги миллий ўзликни ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, фан ва маърифатни ривожлантириш, фан ва ишлаб чиқаришни уйғунлаштириш, таълим тизимини равнақ топтириш, илмий салоҳиятни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётда фаннинг ролини кучайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни, академикларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганлигини, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатининг оширилишини муҳим ва замон талабидан келиб чиқувчи зарурат, деган фикрни билдиришди. Фуқаролар мамлакат Президентининг жамият ҳаётининг барча соҳалари каби илм-фан тараққиётини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш бўйича ташаббусини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдилар, чунки илм-фаннинг иштирокисиз 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида жамият ва мамлакат олдида турган долзарб масалаларни ҳал қилиш мумкин эмас.
Экспресс-сўровнинг аниқлашича, сўровнинг кўпчилик иштирокчилари – 83,5 фоизи, мамлакат Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев юритаётган сиёсат аҳолининг орзу-умидларига мос келади, деган нуқтаи назарни билдирдилар, уларнинг фикрича, давлат раҳбари томонидан мамлакат иқтисодиётини, ижтимоий соҳани, тиббиёт соҳасини, ахборот-коммуникатив технологияларини, саноатни модернизациялаш ва инвестицияларни жалб қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини, фермерлик ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар фуқароларнинг орзу-ниятлари ва умидларига тўла даражада мос келади. Фуқаролар шунга ишонадиларки, мамлакат Президенти раҳбарлигида ўтказилаётган, фуқаролар учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлашга, фуқаролар билан очиқ мулоқот ўрнатишга, Халқ қабулхоналарининг фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлашга, иқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлашга ва иқтисодиётнинг юқори суръатларда ўсишини сақлашга йўналтирилган давлат сиёсати, фуқароларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун имкониятлар берилиши, тадбиркорларга кўмак кўрсатилиши фуқароларнинг умидларини оқламоқда.
2016 йил 24 сентябрда давлат раҳбарининг Виртуал қабулхонаси очилди, мамлакатнинг турли бурчакларидаги юз минглаб фуқаролар ўзларининг етилган муаммоларини Виртуал қабулхона орқали ҳал қилишга муваффақ бўлдилар. Ўтган даврда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига ўз долзарб муаммоларини ҳал қилишда ёрдам сўраб 990 340 нафар киши мурожаат қилди, уларнинг салкам 935 160 та мурожаати кўриб чиқилди (pm.gov.uz сайтининг 2017 йил 19 июлдаги маълумотлари бўйича).
Экспресс-сўров жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “халқ қабулхоналарини” таъсис этиш бўйича ташаббусига фуқароларнинг муносабати аниқланди. “Сиз мамлакат Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “халқ қабулхоналарини” таъсис этиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлайсизми?”, деган саволга сўров иштирокчиларининг кўпчилиги – 89,2 фоизи, “ҳа, тўла қўллаб-қувватлайман”, деб жавоб беришган. Олинган экспресс-сўров натижалари шундан далолат берадики, фуқаролар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”даги муҳим устуворликларидан бири сифатида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг бутунлай янги тизимини жорий қилишнинг мақсади фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг, демократик ҳуқуқий давлат барпо этишнинг, эркин фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг, мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаронинг муносиб ва фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-шароитлар яратишнинг кафолати сифатида Қонун устуворлигини янада мустаҳкамлашдан иборат эканлигини тўла даражада англайдилар. Экспресс-сўровнинг кўрсатишича, фуқаролар билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, халқ қабулхоналари институти шаклида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича янги тизимнинг жорий қилиниши ижтимоий адолатни таъминлайди ва аҳоли ҳаётининг барча соҳаларидаги муаммоларни ҳал қилишнинг самарали механизми бўлиб ҳисобланади, вазирликлар ва идораларнинг, турли даражадаги ҳокимият органларининг фаолиятига нисбатан аҳоли кенг табақаларининг, ҳар бир фуқаронинг ишончини оширади, аҳолининг жамиятни бошқариш тизими сифатида давлатга бўлган ишончи даражасини кўтаради.
Экспресс-сўров жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга бўлган ишонч рейтинги аниқланди. Экспресс-сўровда олинган натижаларга мувофиқ, умумхалқ томонидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ўзбекистонликларнинг юксак ҳурмат-эътибори ва ишончига сазовор бўлмоқда, шак-шубҳасиз, у мамлакатнинг давлат тақдири ва халқ фаровонлиги учун масъулиятни ўз зиммасига олган етакчиси ҳисобланади.