...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекконцерт” Отабек Муталхўжаевнинг клипини “MY5” ва “Milliy TV” телеканалларидан олдириб ташлади...ми?


17:48, 13.06.2017 Шоу-бизнес
 10 194

Продюсер Феруза Нодирова “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбариятига қўшиқ ва клип жуда бой маънавий тарбияга эга эканини тушунтириб бера олмадимикин?

Аввалроқ, хонанда Отабек Муталхўжаевнинг “Бомбей-Мумбай” номли қўшиғини таҳлил қилиб, қўшиқда мазмун йўқлиги, шунчаки рақсбоп тарона бўлгани, сўзлари эса телба-тескари эканини ёзиб, танқид қилиб чиққан эдик. Ушбу мақола сайтимизда ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифамизда муҳокамаларга сабаб бўлди. Албатта, хонанда Отабек Муталхўжаевнинг тарафини олган, қўшиқни “буюк асар” деганлар ҳам топилди. Нима ҳам дердик... Ахир ким булбулнинг шайдоси, ким қарғанинг, дейишади-ку.
 
Тўғри гап туғишганингга ёқмайдиган замонда яшаяпмиз. Бугун хонанда Отабек Муталхўжаевнинг продюсери Феруза Нодирова ҳам таҳририятимизга қўнғироқ қилиб, қўшиқ ҳақида танқидий мақола ёзганимиз учун бизни айблади, ҳатто, журналистларимизни саводсизга чиқарди. Қўшиқнинг нимаси ёмон, деб иддао қилаётган продюсер-хонимга Бомбей ва Мумбай битта шаҳарлигини айтганимизда, бироз тин олди. Билишимизча, унинг ўзи ҳам Бомбей ва Мумбайнинг битта шаҳар эканини билмайди. Наҳот, асли касби журналист бўлган Феруза Нодирова шу қўшиқни рисоладагидек қўшиқлар сирасига киритса?
 
“Бомбей ва Мумбайни фарқлолмаган Отабек Муталхўжаев қўшиқни фарқлай олармикан?” номли мақоламизда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси (собиқ “Ўзбекнаво”) масъуллари бундай ҳолатларни кўздан қочираётгани, мажлислардан натижа бўлмаётгани ҳақида ёзган эдик. Маълумотларга қараганда, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси мақолада кўтарилган масалага зудлик билан эътиборини қаратган. Айни дамда ходимлар томонидан Отабек Муталхўжаевга тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.  Норасмий хабарларга қараганда, “Ўзбекконцерт” томонидан “MY5” ва “Milliy TV” телеканаллари раҳбариятига Отабек Муталхўжаевнинг клипини эфирдан олиб ташлаш бўйича хат юборилган.
 
Қизиқ, продюсер Феруза Нодирова “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбариятига қўшиқ ва клип жуда бой маънавий тарбияга эга эканини тушунтириб бера олмадимикин?

Теглар:Отабек Муталхўжаев Феруза Нодирова Ўзбекнаво Ўзбекконцерт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Маликахон
14:42 20.06.2017

Жудаям тугри килишибди, Сардор Рахимхоннинг факат фаридам мани сузларидан иборат маънисиз кушиги хакида хам мутахассислар фикр билдиришса яхши буларди. Узбекистон телевединесида курсатувлар кетма кетлигини реклама килишга етарли малакага эга булган мутахассис йукми?Сардор Рахимхон шунчалик ёкимсиз эълон киладики натижада ушбу курсатувларни куришни хохламай коласан киши....


Adolat
18:10 13.06.2017

bu erkatog qushiachilarni yuqotish kerak. Men qushiqchilar qattiq qoralayman. Sababi oddiy TV tadbirlarda kursatuvlarda masalan "diydor shidin"da xam atiga bitta ashulasini xam fonagramma orqali aytadi uyatsislar. Xsch bulmasa shunday kursatuvlarda jonli ayt nomard, bitta aushigingni...



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!