Д.Ҳ. “Nokia-1280” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Д.Ҳ.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.