Муроджон Мажидовнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида кичик тадбир ўтказилиб, унинг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тиланган.
Хабар қилишларича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг 2017 йил 6 февралдаги фармойишига асосан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директор ўринбосари Муроджон Мажидов Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари ахборот-таҳлил департаменти, Маданият ва санъат масалалари сектори маданий-оммавий тадбирлар, эстрада-концерт фаолияти масалалари бўйича Бош мутахассиси лавозимига тайинланган.
Муроджон Мажидовнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида кичик тадбир ўтказилиб, унинг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тиланган.
Бош директор ўринбосари лавозимига эса Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Қобил Юлдашев, Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимига Эшқул Ҳакимов, Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига Ёрқин Эрназаровлар тайинланди.