...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШнинг куни китоб ўқишни хушламайдиган президентга қолди...ми?


12:45, 09.02.2017 Олам
 5 212

АҚШ президенти Дональд Трамп катта китобларни ўқимаслигини билдиргач, китобхонлар норозилик кўтарди.

Ҳар йили машҳур инсонлар ўзлари мириқиб мутолаа қилган асарлар рўйхатини эълон қилади. Булар сирасига Билл Гэйтс, Жорж Буш, Познер, Мураками ва Барак Обама каби турли соҳа вакиллари киради. АҚШнинг собиқ президенти Обама китоб харид қилиш учун тез-тез савдо дўконларига ташриф буюради. Аммо мутолаа машқи президент ва профессионаллар учун эскирган иш, деб ҳисоблайдиган амалдаги президент Дональд Трамп буни баралла айтмоқда.
 
Трамп, бизнес олами ҳақида баён қилувчи бестселлер, “Келишув санъати” китоби муаллифининг ўзи, китобни қунт билан ўқишга тоқати йўқ эканлигини маълум қилди. Ундан журналист Мегин Кэлли қайси китобни севиб ўқигансиз деб сўраганда, Трамп мактаб дарсликларидан жой олган “Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ” романини келтириб ўтган. “Айтингчи, жаноб президент, сўнгги марта қайси китобни ўқигансиз?”, деб Трампга юзланди журналист. У эса “Мени китоб ўқишга вақтим йўқ. Ора-сирада қўлимга тушган асарларни варақлаб тураман. Керакли китоблардан боблар, қисмлар ўқийман”, деб фикрига якун ясади.
 
Бундай муносабатдан норози бўлган китобхонлар Facebook ижтимоий тармоғида тадбир уюштиришга бел боғашди. Президентни китоб ўқишга чорлаш мақсадида, шу ойнинг 14 февраль санасида барча акция иштирокчилари Оқ уйга китобларни юборишга келишиб олдилар.
 
Ташкилотчилардан бири “Readers are Leaders” (Китобхон - етакчи) ҳаракати ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида Трампнинг бу фикри мамлакат раҳбарига мос эмаслигини таъкидлаб ўтган.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Китобхонлик Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!