...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тез тиббий ёрдамнинг чақирилган манзилга кечикиб бориши сабаблари ошкор этилди


12:23, 09.02.2017 Жамият
 5 012

Расмий маълумотларга кўра, тез тиббий ёрдам 15-20 фоизга кечки қолади, аслида ундан ҳам кўпроқ.

Аввалроқ, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборотт воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан “Пресс клуб” ташкил этилгани, кеча, 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов ҳамда соҳанинг бошқа мутахассислари иштирокида ток-шоу суратга олингани ҳақида хабар берган эдик. Унда журналистлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 январь куни соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари билан учрашганда, тез тиббий ёрдам хизмати жойларга кечикиб бориши билан боғлиқ қатор муаммоларни ўртага ташлаб, аниқ топшириқлар берган эди. Ток-шоуда ҳам айнан шу масала кўтарилди. Саволларга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири-Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдуҳаким Хожибоев жавоб берди. 

Абдуҳаким Хожибоев, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари: 

— Расмий маълумотларга кўра, тез тиббий ёрдам 15-20 фоизга кечки қолади, аслида ундан ҳам кўпроқ. Бунга бир қатор ўзига яраша сабаблар бор. Техник жиҳат бунда асосий сабаб ҳисобланади. Хизмат кўрсатишга автомобиллар етарли эмас. Президентимиз қарорига биноан бунга маблағ ажратилди ва шу йилнинг ўзида тез тиббий ёрдам кўрсатиш ходимларига республика бўйича жами 550 та автомобиль ажратилади. Республика миқёсида 1800 та автомобиль ишлаб турган бўлса, буларнинг ярмидан кўпи 15-20 йил олдинги машиналар ва уларнинг техник носозлиги ҳам кечикишларга сабаб бўлаяпти. Ҳозирда 1200 та автомобилга зарурат бор. 

— Диспетчерларнинг муомала маданияти ва кўпинча ўз вақтида қўнғироққа жавоб бермаслиги ҳоллари кузатилмоқда. Бу ҳолат чақон ўз ечимини топади? 
— Диспетчерларнинг малакасини ошириш масаласи ҳам кўзда тутилган. 1 ой ичида сезиларли натижага эришамиз. Тез тиббий ёрдам кўрсатишда автомобилларга GPS ускуналарини қўйиш ҳам режалаштирилган. Пойтахтимизда 138 та шундай қурилмали автомобиллар ишлаётган бўлса, тез кунларда яна 10 та автомобиль қайта жиҳозланади. GPS қурилмаси диспетчерга автомобиль қаердалиги ҳақида маълумот берса, қўнғироқ бўлаётган манзилга яқинроқ ходимларимизни юбориш имконияти пайдо бўлади.

Мавзуга яна қайтамиз. 
Ёдгор Абдулла

Теглар:Тез тиббий ёрдам Соғлиқни сақлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Хурлиман
17:23 09.02.2017

тез ёрдам кечиккани бу ёқда турсин кеча борганмиз бугун бормаймиз деган жавоб олдик биринчи кун қон босими кутарилганда телефон қилгандик иккинчи кун хам кутарилганда шу жавобни олдик



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар