2014 йилда эса кўплаб танқидлар оқибатида лавозимидан озод этилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг жорий йил 19 майдаги 236-сон “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси фаолиятини йўлга қўйишни ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига асосан, Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий методик маркази директори Азамат Ҳайдаров “Ўзбекконцерт” давлат муасссасаси директори вазифасини вақтинчалик бажарадиган бўлди.
Маълумот учун, Азамат Ҳайдаров 2008-2014 йилларда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида директор вазифасида ишлаган. 2014 йилда эса кўплаб танқидлар оқибатида лавозимидан озод этилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 15 февраль куни имзолаган “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бўйича “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ва “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси негизида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ташкил этилган эди.