...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Тожикистонга кетаётган фуқароларни огоҳлантирди


19:39, 14.05.2018 Жамият
 11 336

Тожикистонда ўрнатилган тартибларга риоя қилмаган шахсларга нисбатан жарима жазоси қўлланилади.

Тожикистон Республикасининг 2018-йил 2-январдаги 1471-сонли “Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг Тожикистон Республикасида хукукий мақоми” тўғрисидаги қонунига мувофиқ,  чет элликлар,  шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам Тожикистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни мобайнида рўйхатдан ўтишлари шарт. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
 
Тожикистон ҳудудида ўрнатилган тартибларга риоя қилмаган шахсларга нисбатан Тожикистон Республикаси қонунчилигида белгиланган 4000 сомонидан 4500 сомонигача миқдорида жарима жазоси қўлланилади.
 
Батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Элчихонаси расмий веб-саҳифасидан (www.tadjikistan.mfa.uz) ёки Элчихонанинг консуллик бўлимига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилиб олиш мумкин:  +992 (37) 224- 75-42.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар