...
МЕНЮ
ONLINE TV

Анвар қори Турсунов ўрнига вақтинчалик имом-хатиб тайинланди


19:17, 14.05.2018 Жамият
 5 499

Тошкент шаҳар имом-хатибларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсуновнинг комадан чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 14 май куни Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Тошкент шаҳар имом-хатибларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Йиғилишда муборак Рамазон ойига тайёргарлик ишларини якунлаш, бу ойни динимиз кўрсатмалари ҳамда азалий анъана ва қадриятларимиз руҳида ҳар томонлама муносиб ўтказиш масалалари кўрилди.
 
Йиғилишда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ҳозирда бетоб бўлиб турганликлари сабабли Рамазон ойида диний сохада айни иш ҳажмининг ортиши, кўплаб тадбирлар ва хайрли лойиҳаларда масъуллик юклатилиши муносабати билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Эргаш Рустамовни вақтинча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланлаш тўғрисидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий ҳазратларининг буйруғи ўқиб эшиттирилди.
 
Маълумот учун:
 
Эргаш Рустамов 1959 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган.
1996 йилда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган;
1996-1997 йй. – Тошкент ислом институти проректори вазифасида ишлаган;
1996-2012 йй. – Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Собитхон ҳожи” масжиди имом-хатиби;
2006-2010 йй. – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари;
2012-2017 йй. – Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилояти вакили, Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби
2017- йилдан  – Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари ва Чилонзор туманидаги “Собитхон ҳожи” жоме масжиджи имом хатиби вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Анвар қори Турсунов Эргаш Рустамов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар