...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов Ҳалима Худойбердиева ва Анвар қори Турсунов хонадонига борди


11:37, 21.08.2018 Жамият
 12 824

Ариповнинг кейинги манзили шу йил оғир хасталик сабаб вафот этган имом-хатиблардан бири Анвар қори Турсунов хонадони бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 21 август куни Қурбон ҳайити айёми муносабати билан куни кеча вафот этган Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева хонадонига ташриф буюрди. Бош вазир шоиранинг оила аъзоларига таъзия билдириб, уларни байрам билан қутлаган. Ҳалима Худойбердиева ҳақидаги илиқ хотираларини бўлишган.
 
Ариповнинг кейинги манзили шу йил оғир хасталик сабаб вафот этган имом-хатиблардан бири Анвар қори Турсунов хонадони бўлди.
 
Жорий йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган забардаст қори, Навоийшунос олим Анвар қори Турсунов вафот этганди. 15 июнь куни унинг маърака маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этганди.

Теглар:Абдулла Арипов Ҳалима Худойбердиева Анвар қори Турсунов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар