...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентнинг янги бош имоми жума намозида таништирилди


15:03, 04.01.2019 Жамият
 13 037

Пойтахт бош имоми “Минор” масжидининг имом-хатиби ҳам ҳисобланади.

Бугун, 4 январь куни Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, шаҳар бош имоми ва Юнусобод тумани “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган “Минор” жоме масжидидаги 4 январь кунги жума намозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов намозхонларга янги бош имом-хатибни таништирди.
 
Маълумот учун, 2018 йилнинг июнь ойидан бери Тошкент бош имом-хатиби лавозимида Шайх Абдулазиз Мансур фаолият олиб бораётганди. Тошкентнинг собиқ бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ўтган йилнинг 13 июнь куни вафот этганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Имом-хатиб Анвар қори Турсунов Раҳимберди домла Раҳмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар